29 Март 2024 йил 1109

Олтиариқ мфй.да ҳудудида содир этилган жиноятлар юзасидан маҳалла фаоллари иштирокида йиғилиш муҳокамаси бўлиб ўтди

Олтиариқ туманида жойлашган  Янгиҳаёт ҳамда Олтиариқ мфй ҳудудларида содир этилган жиноятлар юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҲПХ хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори ва маҳалла фаоллари иштирокида йиғилиш муҳокамаси бўлиб ўтди.Йиғилиш давомида туман ҳудудида содир этилган жиноятлар, оилавий ажримлар ҳамда тарбиясида салбий ўзгариш мавжуд бўлган вояга  етмаган қизлар юзасидан кераклича маълумотлар берилиб тушунтириш ишлари олиб борилди.

Бундан ташқари жамиятдаги тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган ҳамда алоҳида тоифада турувчи, узоқ муддатга ишлаш учун чиқиб кетган хотин-қизлар билан ишлаш бўйича маҳалла еттилигига топшириқлар бериб ўтилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech