Олтиариқ туманида мева сақлаш омборидан 23.865.000 сўмлик сабзи маҳсулотларини ўғирлаган шахс аниқланди
Олтиариқ тумани. Фуқаро М.Х ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 02 февраль кунидан 03 февраль кунига ўтар кечаси номаълум шахс Қапчуғай маҳалла ҳудудида жойлашган мева сақлаш омборига ғайриқонуний равишда кириб, омбордан жами нархи 23.865.000 сўмлик сабзи маҳсулотларини яширин равишда ўғирилаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Ф.И содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати