Олийгоҳда Хотин-қизларни ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш ва қўллаб- қувватлаш мавзусида давра суҳбати ташкил этилди
Фарғона давлат университети табий фанлар факультети хотин-қизлар кенгаши, вилояти ИИБ, ЖХХ ҲПБ Хотин-қизлар масалари бўйича бўлими ходимлари ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда факультетнинг бакалавриат ва магистратура талабалари иштирок этдилар.
Унда, республикамизда хотин-қизларга яратилаётган имкониятлар унумли фойдаланиш билан бир қаторда аёлларни тазйиқ ва зўровонликдан ҳимоя қилиш ва ҳимоя ордери ҳақида тушунчалар берилди. Бу масалада ҳар бир талаба-қиз бефарқ бўлмаслиги кераклиги таъкидланди. Аёлларнинг меҳнат ва турмуш шароитларини янада яхшилаш, оилани мустаҳкамлашдаги ўрни хусусида сўз борар экан энг аввало хотин-қизлар ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини тўғри англаган ҳолда иш кўриши лозимлиги тушунтирилди. Уларнинг ҳуқуқлари ҳамиша давлат химоясида дейилди тадбирди.
Тадбир сўнгида тазйиқ ва зўравонликни олдини олишга қаратилган видеолавҳа намойиш қилинди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати