7 Июл 2025 йил
222
Тошлоқ туманида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш ва оилавий жиноят ҳaмда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган учрашув ташкил этилди
Тадбирда Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи, вилоят ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари, туман Оқила аёллар ҳаракати аъзолари, маҳалла отинойилари ҳамда хотин-қизлар фаоллари иштирок этдилар.
Мулоқот чоғида пробация назоратидаги аёллар, оилавий зўравонлик содир этган ҳамда ҳимоя ордери берилган фуқаролар ҳам қатнашиб, уларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар берилди.
Тадбир давомида оилавий муҳитда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ижтимоий ҳаётга фаол жалб этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати