18 Август 2025 йил
15
Оилабай профилактика тадбирлари доирасида оилаларда тушунтириш ишлари олиб борилди
Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи генерал-майор А. Икрамовнинг 89-сонли Фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида "Оилабай профилактика" тадбирлари ўтказилмоқда. Ушбу тадбирларда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 126¹-моддаси (Оилавий-маиший зўравонлик) билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилган оилаларда шароит ўрганилган.
Марғилон шаҳар ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи ҳамда шаҳар ИИБ ЖХХ ҲПБ ХҚМБ катта инспекторлари иштирокида ушбу оилалар билан суҳбатлар ўтказилиб, қайта тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларига йўл қўймаслик, оиланинг муқаддас даргоҳ эканлиги ҳақида тушунтириш ва профилактика ишлари амалга оширилган.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати