21 Июл 2022 йил 336

Оила ва хотин-қизлар бошқармасининг кенгайтирилган йиғилишида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масаласи муҳокама қилинди

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 сентябрдаги "Жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни муҳокама қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори қабул қилинган бўлиб, унда сектор раҳбарлари томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда муассасалар иштирокида жиноятларнинг сабаблари, содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш масалаларини жойига чиққан ҳолда "маҳаллабай" ва "соҳабай" муҳокама қилиш тартиби белгиланган.

Бу борада амалга оширилаётган ишлар оила ва хотин-қизлар бошқармасининг кенгайтирилган йиғилишида муҳокама қилинди. Тадбирда вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти ва тегишли мутахассислари иштирок этдилар.

Таъкидланганидек, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси томонидан ушбу масалага етарлича эътибор қаратилмаяпти. Ўрганиш давомида аёллар томонидан содир этилган ҳамда оила-турмуш муносабатлари доирасида юзага келган жиноятлар муҳокамасининг 98 тасида мазкур бошқармаси ва унинг жойлардаги вакиллари қатнашмаган.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, аёллар ва оила-турмуш доирасида содир этилаётган жиноятларнинг келиб чиқишига имкон бераётган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш борасида ўзаро фикр алмашилди.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ва муассасаларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш, “фуқаробай”, "маҳаллабай", "соҳабай" муҳокамаларни тизимли ташкил этиш, аёллар томонидан содир этилган жиноятларнинг асл сабабларини ўрганиш ҳамда бартараф этиш борасида зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech