7 Июл 2022 йил 437

Оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшма қарор қабул қилинди

Оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат сиёсатини изчил амалга оширишда ҳамкорликни мустаҳкамлаш, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларнинг олдини олиш борасида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилояти прокурори, ички ишлар, адлия, бандлик, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармалари, вилоят судининг фуқаролик судлов хайъати, Мусулмонлар идорасининг Фарғона вилоятидаги вакиллиги мутасадди раҳбарлари иштирок этдилар.

Тадбирда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи, подполковник Фарруҳбек Ўсаров сўз олиб, оилаларни мустаҳкамлаш ва оилавий ажримларни олдини олиш, хотин-қизлар муаммоларини эрта аниқлаш ва уларни ҳал этишга кўмаклашиш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оила ва хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш, аёллар ҳамда болаларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарларга ўқитиш ва тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш ва шу каби долзарб масалалар хусусида фикр билдирди.

Йиғилиш якунида оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни тизимли ташкил этиш бўйича мутасадди бошқарма ва идораларнинг 2022 йилнинг июль-декабрь ойларига мўлжалланган ҳамкорлик дастури ишлаб чиқилди ва қўшма қарор қабул қилинди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech