22 Август 2025 йил
683
Вилоят ИИБ Тергов бошқармаси ходимлари томонидан ўғирлик жиноятидан огоҳликка чорловчи буклетлар тарқатиляпти
Фарғона вилояти ИИБ Тергов бошқармаси раҳбарияти томонидан ўғирлик жиноятидан жабрланаётган фуқароларимизни огоҳликка чорлаш мақсадида хайрли ташаббусга қўл урилди.
Ўғирлик жиноятининг сабаблари ва ҳуқуқий оқибатларини акс эттирувчи буклетлар тайёрланиб, фуқароларга тарқатилмоқда.
Буклетларда ушбу турдаги жиноятдан жабрланмаслик учун нималарга эътибор қаратиш кераклиги содда тилда тушунтириб ўтилган.
Жумладан, қўриқлаш пультига уланиш энг самарали йўл эканлиги алоҳида қайд этилган.
Бундай буклетлар шаҳар-туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмалари томонидан ҳам тарқатиляпти.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати