Фарғона туманида ўғлини Жанубий кореяга жўнатмоқчи бўлган аёл пулларига алданди
Фарғона тумани.2020 йилнинг июнь ойида Р.Н исмли аёл ўғли Қ.А.ни С.Д исмли шахс Жанубий Корея Республикасига ўқишга жўнатишини айтиб, ундан жами 6.300 АҚШ доллари ҳамда 4.350.000 сўм пулларини олиб, ушбу пулларни таниши У.Д исмли аёлга етказиб берганлигини, Жанубий Корея давлатига жўнатмасдан ва пулларини ҳам бермасдан алдаб келаётганликларини, уларга нисбатан қонуний чора кўрилиши ва унга етказилган зарарни ундирилишида амалий ёрдам берилишини сўраган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб,
тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати