17 Январ 2022 йил
442
Фарғона вилоятида ўғирлик ва безорилик жиноятларини содир этиб, қидирувда юрган шахслар қўлга олинди
16.01.2022 йил куни Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Қ.Ш.ни қўлга олишди.
Шунингдек, Қува тумани ИИБ ЖҚБ ва Пробация ходимлари ходимлари Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисмида (безорилик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Н.А.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати