27 Декабр 2021 йил 906

ОЧИҚ ВА САМИМИЙ МУЛОҚОТ

Фарғона шаҳридаги Тадбиркорлар уйи биносида Ички ишлар вазирининг матбуот котиби, полковник Шохруҳ Ғиёсов ва Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Дониёр Ташходжаев иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.

Тадбирда Фарғона, Андижон ва Наманган вилоят Ички ишлар бошқармаларининг Ахборот хизмати раҳбарлари, ушбу вилоятларда фаолият олиб борувчи журналистлар, блогерлар ва ижтимоий тармоқларнинг фаоллари иштирок этишди.

Тадбир очиқ ва самимий мулоқот тарзида ташкил этилди. Дастлаб полковник Шохруҳ Ғиёсов Ички ишлар вазирлиги тизимида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда ОАВ билан ҳамкорлик борасида амалга оширилаётган ишлар, қўлга киритилган ютуқлар ҳамда келгуси режалар ҳақида тўхталди.

Шундан сўнг тадбирда қатнашган журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар. Шохруҳ Ғиёсов ҳамда Дониёр Ташходжаев ҳар бир саволга атрофлича жавоб қайтарди.

Тадбир самимий ва кўтаринки руҳта ўтди.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech