«Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили асосида ўқув семинари ўтказилди
25-26 август кунлари Фарғона давлат университети конференция залида «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили асосида маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлашда «бешлик» тизими фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган ўқув семинари ташкил этилади.
Унда Ички ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги Академияси, Бош прокуратураси, Миллий гвардия, Ёшлар ишлари агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Мактабгача ва мактаб тамини вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Оила ва хотин қизлар қўмитаси ва бир қатор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Икки кун давом этган семинар давомида маҳаллаларда жиноятчиликка қарши курашиш чоралари, уюшмаган ёшлар ва вояга етмаганлар билан тизимли ишлар ташкил этиш, жамоатчилик хавфсизлигини таъминлашда маҳалла бешлиги аъзоларига зарурий услубий тавсиялар берилди. Ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
Ўқув семинари якунида иштирокчилар тест синовидан ўтказилиб, махсус сертификатлар тақдим этилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати