15 Феврал 2023 йил 491

Ноқонуний хужра ташкил қилган шахсларнинг қилмиши вилоят ИИБ масъул ходимлари ва кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 9 февраль куни Бувайда тумани ИИБ ТҚХ ТҚКГ ва ДХХ Қўқон шаҳар бўлими ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида Бувайда тумани Шодлик МФЙ Манғит қишлоғида яшовчи фуқаро Ш.Н ўз хонадонида тегишли рухсатномаси бўлмаган ҳолда хужра ташкил этиб, Қашқадарё вилоятидан келган уч нафар вояга етмаган шахсларга диний сабоқ бериб келаётгани аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ходимлари томонидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ушбу ҳолат вилоят ИИБ ТҚХ терроризм ва экстремизмга қарши курарашиш бошқармаси масъул ходимлари ҳамда Бувайда тумани ИИБ раҳбарлари иштирокида муҳокама қилинди.

Муҳокама жараёнида ёшлар аввало дунёвий илмларни эгаллаши, ҳунар ўрганиши кераклиги, бунинг учун мамлакатимизда шарт-шароитлар етарли эканлиги қайд этилди. Диний таълим берадаган махсус илм даргоҳлари ва мадрасалар борлиги, истаган одам шундай илм масканларига ҳужжат топшириб, ўқиши мумкинлиги айтиб ўтилди. Ноқонуний хужра ташкил этиб, диний таълим бериш қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлиши йиғилганларга тушунтирилди.

Тадбирда бу каби салбий ҳолатларнинг такрорланмаслиги учун зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech