30 Июн 2022 йил 408

Ноқонуний диний сабоқ берган шахс жавобгарликка тортилди

Жорий йилнинг 4 апрель куни Фарғона вилояти ИИБ терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ва Фарғона шаҳар ИИО ФМБ тероризм ва экстремизга қарши кураши бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида ноқонуний диний сабоқ берган шахснинг қимишлари фош этилди.

Фарғона шаҳрида яшовчи, шу шаҳарда жойлашган ўқув марказларидан бирида араб тилидан дарс берадиган ўқитувчи П.Д 15 нафар ўқувчиларга диний сабоқ бериб келаётганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан П. Дга нисбатан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ томонидан тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судига тақдим этилган эди.

Суд ушбу фуқарога базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида жарима жазоси тайинлади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech