Ноқонуний диний сабоқ берган шахс жаримага тортилди
Жорий йилнинг 2 апрель куни Фарғона вилояти ИИБ терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ва Фарғона шаҳар ИИО ФМБ тероризм ва экстремизга қарши кураши бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида ноқонуний диний сабоқ бериш ҳолати фош этилди.
Фарғона шаҳрида жойлашган ўқув марказларидан бирида араб тилидан дарс берувчи Т. М исмли фуқаро (аёл) жами 19 нафар ўқувчиларга (8 нафари вояга етмаган) диний таълим бераётганлиги аниқланиб, 8 дона махсус галаграммаларга эга бўлмаган ўқув қўлланмалари далилий ашё тариқасида олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар бўйича ИИО ФМБ томонидан фуқаро Т.М га нисбатан тўпланган ҳужжатлар тегишли тартибда жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судига тақдим этилган эди. Суд томонидан Т.Мга базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.
Фарғона вилоят ИИБ Ахборот хизмати.