Навбатчилик қисми ходимлари ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш масаласида йиғилиш ўтказилди
Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи, подполковник Акабар Юсупов томонидан ички ишлар органларининг навбатчилик қисми ходимлари ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш масаласида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда вилоят ИИБ Ташкилий бошқармаси, соҳавий хизматлари ва шаҳар-туман ИИБларининг ташкилий бўлинмалари навбатчилик қисми навбатчилари ҳамда навбатчи ёрдамчилари иштирок этдилар.
Тадбирда бошқарма бошлиғи ўринбосари республикамизнинг бошқа ҳудудларидаги ички ишлар органи навбатчилик қисми ходимлари томонидан содир этилаётган салбий ҳолатлар ҳақида тўхталиб, ҳар бир ходим бундан ўзига тегишли хулоса чиқариши, хизмат вазифасига сидқилдан, виждонан ёндошиши кераклигини таъкидлади.
Маълумки, навбатчилик қисми ички ишлар органлари ходимлари фаолиятини мувофиқлаштириб турадиган, халқ билан соҳа ходимлари ўртасида кўприк ясайдиган энг масъулиятли жой саналади.
Айн шу соҳада ишлаётган ходимлар масъулиятни икки карра кўпроқ ҳис қилиши, хизмат интизоми ва қонунчиликка сўзсиз риоя этиши кераклиги яна бир бор қайд этилди. Хизмат самарадорлигини ошириш бўйича зарур тавсиялар берилди.
Фарғона вилояти ИИБАхборот хизмати.