25 Феврал 2020 йил 1137

Оғуфуруш мақсадига етолмади

Риштон. 2020 йил 20 февраль куни, Риштон тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Бағдод туманида яшовчи, 36 ёшли  А.Ж ва 34 ёшли Х.Длар Риштон тумани Учариқ МФЙ худудида жойлашаган чойхонада, махсус харидорга 2 000 000 сўм пуллар эвазига 1 дона гугурт қутисига солинган гиёҳванд моддасига ўхшаш моддасини сотишган вақтида далилий ашё билан ушланишган. Судга оид кимёвий экспертизасининг хулосасига кўра, ушбу моддани соф вазни 9 (тўққиз грамм) “Гашиш” гиёҳванд моддаси эканлиги кўрсатилган.
   Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан  А.Ж., ва Х.Д., ларга нисбатан Ўз.Р. ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш ) билан қўзғатилган ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

                                                                      Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech