20 Июл 2022 йил 405

Озиқ-овқат дўконини тунаган ўғри топилди

Данғара тумани.Фуқаро А.Р ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 14 июль кунидан 15 июль кунига ўтар кечаси номаълум шахс Сой шилдир қишлоғида жойлашган озиқ-овқат савдо дўконига ғайриқонуний равишда кириб, дўконидан 100 АҚШ доллари, 600.000 сўм пуллари ва 100.000 сўм миқдорида бўлган мулкларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни, вояга етмаган С.Н содир этганлиги аниқланиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech