Ўғирланган телефон аппарати топилди
Фарғона шаҳри: 28 март куни тушган хабарга кўра, 26 март куни номаълум шахс шаҳарнинг Меъмор кўчасида жойлашган МЧЖ биносининг хонасида фуқаро М.Б га тегишли уяли телефон аппаратини қаровсиз қолдирилганлигидан фойдаланган ҳолда, яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни фуқаро Т.С содир этганлиги аниқланиб, ундан жабрланувчи М.Б га тегишли уяли телефон аппарати ашёвий далил тариқасида олинган.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати