27 Март 2024 йил 1740

Ўзбекистон тумани ҳудудида маҳаллаларда ҳавфсиз муҳитни яратиш йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш борасида тунги рейд тадбирлари ўтказилмоқда

“Тунги”тадбирга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар жалб этилди. Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Олиб борилган рейд тадбири давомида бемақсад юрган фуқаролар билан профилактик суҳбатлар олиб борилди.

Профилактик тадбирлар давомида тунги хизмат ходимлар томонидан ошхона, савдо дўконлари ва бошқа аҳоли гавжум жойлар беркитилиб, фуқаролар билан тушунтириш ишлари олиб борилди.


Ўзбекистон 
тумани ИИБ Пробация ҳамда ҲПБ да маъмурий назорат остида турган 20 нафар шахсларни яшаш хонадонларига бориб, суд томонидан белгиланган чекловларга амал қилиши текширилди.   

Шу билан бирга шаҳар ҳудудида йўл-транспорт ходисаларини олдини олиш борасидаги тадбир давомида, 26 та қоидабузарлик ҳолатлари аниқланиб, маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. 6 та транспорт воситалари жарима майдонига жойлаштирилди. 1 нафар маст ҳолатда автотранспорт воситаси бошқарган фуқаро аниқланиб, маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.fviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: