10 Ноябр 2022 йил 428

Музлатгичнинг мотор эҳтиёт қисмларини вояга етмаган қиз ўғирлаганлиги аниқланди

Фарғона шаҳар.Фуқаро М.И ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йил 28 октябрь куни соат 15:00 дан 17:00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс С.Ахмад кўчасида жойлашган дорихона ёнида қаровсиз қолдирган музлатгичининг нархи 2.800.000 сўмлик мотор эҳтиёт қисмини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган Р.Ё исмли қиз содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech