25 Апрел 2025 йил
238
Хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган йиғилиш ташкил этилди
Фарғона вилояти ИИБ раҳбарияти бошчилигида ўтказилган мазкур тадбирда Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ва унинг қуйи тизимида хизмат қилаётган ходимлар иштирок этишди.
Тадбирда сўз олганлар соҳа ходимларини хизмат интизоми ва қонунчиликка амал қилишга, фуқаролар билан ҳуш муомалада бўлишга, уларни ҳуқуқ ва манфаатларини муносиб ҳимоя қилишга чорлашди.
Шунингдек, республика ҳамда вилоятимизда ходимлар билан боғлиқ содир этилган салбий ҳолатлар ўқиб эшиттирилиб, бу каби ноўрини хатти-ҳаракат қилмаслик тушунтирилди. Ходимлар расмий огоҳлантирилди.
Шунингдек, содир этилиши мумкин бўлган салбий ҳолатларни олдини олиш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати