7 Декабр 2021 йил 551

МУСОБАҚА ҒОЛИБЛАРИ МУНОСИБ ТАҚДИРЛАНДИ

6 декабрь – Ички ишлар вазирлиги таркибидаги тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди ташкил топганлигига 15 йил тўлди. Ушбу сана муносабати билан Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармасида мажмуавий тўсиқлар йўлагидан ўтиш бўйича спорт мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада Фарғона вилояти ИИБ тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди, биринчи ва иккинчи минтақавий ҳудудларда фаолият кўрсатувчи тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отрядлар, Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳамда “Фарғона” халқаро аэропортида хавфсизликни таъминлаш батальони терма жамоалари ўзаро куч синашди.

Дўстона ўтган мусобақада терма жамоалар ғолиблик учун қизғин баҳс олиб боришди.

Беллашувлар якунлангач, тантанали тадбир ташкил этилиб, ғолиб жамоалар ва мусобақада фаол иштирок этган ходимлар диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Шунингдек, тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди ташкил топганлигига 15 йил тўлиши муносабати билан бир гуруҳ ходимлар вазирлик Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармасининг кўкрак нишонлари билан мукофотланди.

Мукофотларни Фарғона вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш бошқармаси бошлиғи, полковник Файзулла Ортиқбоев ўз эгалари топширди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech