Куз-қиш мавсумида аҳоли кайфиятига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган муаммоларни ўрганиш юзасидан тузилган вилоят ИИБ ишчи гуруҳи томонидан Риштон туманида ўрганишлар олиб борилди
Вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Фарруҳбек Ўсаров иштирокида ҳамкор ташкилот ва идоралар масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳи иштирокида йиғилиш ташкил қилиниб, олдинда турган долзарб вазифалар белгилаб олинди. Ўрганишлар давомида тумандаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шоҳобчалари, электр таъминоти, газ тармоқлари, ичимлик суви, аҳолини кўмир билан таъминлаш, савдо расталаридаги озиқ-овқат маҳсулотлари нарҳларининг мўтадиллиги, санитария ҳолати йўналишларида амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди.
Юқоридаги энг долзарб соҳалар ҳақида аҳолининг фикр-мулоҳазалари тингланди. Хонадонлар, тиббиёт ва таълим муассасаларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик даражаси бирма-бир ўрганилиб, аниқланган камчиликларни тез фурсатларда бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди ҳамда ижроси назоратга олинди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати