24 Июн 2022 йил 465

Ичимлик суви учун тўлов ундирган фирибгар

Қўқон шаҳри. И.И. исмли фуқаро ИИБ га мурожаат қилиб, унда Х.О исмли шахс унинг яшаш хонадонига келиб, ўзини “Сувоқава” ДУК Қўқон шаҳар бўлими ходими эканлигини ичимлик суви учун тўлов олаётганлигини ёлғондан айтиб, унинг ишончига кириб, 2.500.000 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, пулларни ўз эҳтиёжи учун сарфлаб юборганлигини билдирган,.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Қўқон шаҳарда яшовчи Х.О содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech