29 Январ 2020 йил 1147

Мева сақлаш омборидаги ўғирлик фош қилинди.

Фарғона вилояти. 2020 йил 16 январь кунидан 17 январь кунига ўтар кечаси номаълум шахслар Хумдон маҳалла худудида жойлашган 49-ёшли Х.Х.га тегишли мевалар сақлаш омборхонасига ғайриқонуний равишда кириб, у ерда бўлган умумий баҳоси 8.600.000 сўмлик 2 дона бетон текислаш ускуналарини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинишган.

Ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Қўштепа туманида яшовчи 23 ёшли Э.Т., 22 ёшли М.М. ва Л.Б., 19 ёшли Р.С. лар содир этганлиги аниқланиб, М.М.нинг яшаш манзилидан икки дона бетон текислаш ускуналари топилиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олиб қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (омборхонага ғайриқонуний равишда кириб содир этилган ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган ва Э.Т., М.М., Л.Б., Р.С.ларга нисбатан айблов эълон қилиниб, тегишли эҳтиёт чораси танланган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech