Бувайда туманида мебель ясаш устахонасига ўғирликка тушган шахс фош бўлди
Бувайда тумани. Фуқаро О.Х ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг 29 декабрь кунидан 30 декабрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс Ойдинкўл қишлоғида жойлашган мебель ясаш устахонасига ғайриқонуний равишда кириб, устахонадаги кийим алмаштириш хонасидан нархи 300.000 сўмлик эркаклар курткаси ва устахона олдида турган “Тiсо” русумли автомашинаси салонидан чўнтагида 500 АҚШ доллари бўлган курткасини яширин равишда ўғирлаб ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жинояти иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни Х.Б содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати