11 Ноябр 2022 йил 395

Мебель хусусий корхонадан 15.000.000 сўмлик асбоб-ускуналарни ўғирлаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Фарғона шаҳар.2022 йилнинг 31 октябрь кунидан 01 ноябрь кунига ўтар кечаси З.О. Ж.В.га тегишли А.Қодирий кўчасида жойлашган мебель хусусий корхонасига ғайриқонуний равишда кириб, у ерда бўлган нархи 15.000.000 сўмлик асбоб-ускуналарни яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech