7 Ноябр 2022 йил 385

“МАЗ” русумли юк автомашинадан умумий қиймати 64.000.000 сўмлик 2 дона қудуқ қазувчи мослама ва 2 дона аккумуляторини ўғирлаган шахслар аниқланди

Фарғона шаҳар.Фуқаро И.С ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йил 22 октябрь кунидан 23 октябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс Ўрмончилар маҳалла ҳудудида жойлашган МЧЖнинг қудуқ қазиётган “МАЗ” русумли юк автомашинасида қаровсиз қолган умумий қиймати 64.000.000 сўмлик 2 дона қудуқ қазувчи мослама ва 2 дона аккумуляторини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Қ.Д исмли аёл ва Р.М исмли вояга етмаган қиз содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech