“Matiz” автомобилини алдов йўли билан қўлга киритган шахс қўлга тушди
Фарғона шаҳар.1 март куни фуқаро Х.Қ ИИБга мурожаат қилиб, унда 2020 йилнинг 26 декабр куни номаълум шахс ишончига кириб, сотмоқчи бўлган “Matiz” русумли автомашинасини 3.700 АҚШ доллари эвазига сотиб олишга келишиб, пулларини бир ой муддат ичида беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган автомашинани бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Р.Б содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати