26 Феврал 2020 йил 1306

Марғилонлик йигит ёнида "Марихуанна" гиёҳвандлик моддаси сақлаётганлиги аниқланди.

Марғилон. 2020 йил 17 февраль куни, Марғилон шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Марғилон шаҳар Тошкесар МФЙ худудидан кетаётган вақтида 38 ёшли фукаро Т.У., тўхтатилиб, унинг эгнидаги кийимлари  холислар иштирокида кўздан кечирилганида,  кастюмининг ўнг чўнтагидан қора рангли целофан пакетда "наша" гиёҳванд моддасига ўхшаш, ўткир хидли, ўсимликсимон модда борлиги аниқланиб, холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.
Судга оид кимёвий экспертизасининг хулосасига кўра, Т.У.ни ёнидан олинган модданинг соф вазни 15,32 (ўн беш грамм ўттиз икки миллиграмм) бўлган “Марихуана” гиёҳванд моддаси эканлиги кўрсатилган.

  Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Т.У.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди   (гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда кўп миқдорда сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech