20 Апрел 2020 йил 873

Марғилонда қўй ўғриси ушланди

Марғилон шаҳри. Янги Фарғона кўчасида яшовчи А.Ш. ИИБга мурожаат қилиб, 19 февраль кунидан 20 февраль кунига ўтар кечаси яшаш хонадонининг қўйхонасидан жами нархи 5.000.000 сўмлик, 2 бош қўйларини номаълум шахс ўғирлаб кетганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди(ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни И.А. содир этганлиги аниқланиб, суд томонидан унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

 

 Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

       

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.fviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: