5 Август 2021 йил 468

Марғилон шаҳрида уяли телефон аппаратини алдов йўли билан қўлга киритган шахс жавобгарликка тортилди

Марғилон шаҳри. 2021 йилнинг июнь ойида Т.М. таниши А.Я.нинг ишончига кириб, нарҳи 1.200.00 сўмлик “Redmi” русумли уяли телефон аппаратини вақтинча фойдаланиб, сўнг қайтариб беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан уяли телефон аппаратини алдов йўли билан қўлга киритган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech