15 Ноябр 2021 йил 409

Марғилон шаҳрида дизель ёқилғисини сотиб олиб, фуқарони алдаган шахс жавобгарликка тортилди

Марғилон шаҳри.13 ноябрь куни И.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг февраль ойида номаълум шахс ишончига кириб, сотмоқчи бўлган дизель ёқилғисини 120.000.000 сўмга сотиб олишга келишиб, олдиндан 50.000.000 сўмини бериб, қолган 70.000.000 сўм пулларини бир ой муддатда беришни айтиб, дизель ёқилғисини олиб кетиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган дизель ёқилғисини бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Н.Д содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech