Марғилон шаҳрида етти бош қўйларни сотиб олиб пулларини бермаган шахс жавобгарликка тортилди
Марғилон шаҳри. 07 август куни Истиқлол МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Қ.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг 28 июль куни номаълум шахс ишончига кириб, сотмоқчи бўлган етти бош қўйларини 6.650.000 сўмга сотиб олишга келишиб, пулларини бир кун муддатда беришни айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган қўйларини бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни С.Қ содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати