16 Феврал 2022 йил 381

Марғилонда 600 минг сўмга “Гашиш” гиёҳвандлик моддасини сотаётган шахс ушланди

Марғилон шаҳри. 14 февраль куни Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ва Марғилон шаҳар ИИБ ТЭҚКБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда шаҳарнинг Дўстлик МФЙ даги ҳонадонлардан бирида яшовчи фуқаро К.И “Махсус харидор”га “Гашиш” гиёҳвандлик воситасини 600.000 сўм эвазига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш, сотиш, етиштириш, ўтказиш каби ҳаракатлар жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech