2 Июн 2023 йил 395

Марғилон шаҳрида велосипед ўғирлаган вояга етмаган шахс аниқланди

Марғилон шаҳар. Фуқаро М.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йил 17 май куни номаълум шахс Давлат хизматлари маркази биноси олдидаги темир панжарага қулфланган ҳолда қаровсиз қолдирган велосипедини яширин равишда ўғирлаб ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган Т.З содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech