14 Апрел 2022 йил 481

Марғилон шахрида 12 сотих ер майдони кадастр ҳужжатларини ноқонуний равишда расмийлаштириб олган кадастр ходими қўлга олинди

Жорий йилнинг 12 апрель куни, Фарғона вилоят ИИБга келиб тушган хабар асосида, вилоят ИИБ ЖҚБ, Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими, Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлар давомида, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Фарғона вилояти Давлат кадастрлар палатаси Марғилон шаҳар филиалида мутахассис мухандис Г.И Марғилон шаҳар “Наврўз” м.ф.й., Интизор кўчасида жойлашган Давлат захирасида бўлган 12 сотих ер майдонини, Халқ депутатлари Марғилон шаҳар совети ижроия комитетининг 12.07.1991 йилдаги қароридан мансаб ваколатини суистеъмол қилиб, ғаразли ниятларда фойдаланиб, ушбу ҳужжатни кўчирма нусхасини сохталаштириб, икки нафар фуқароларга 6 сотихдан уларни хабардор қилмаган ҳолда бўлиб, кадастр ҳужжатларини ноқонуний равишда расмийлаштиришга эришганлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ КваИЖККБ

Text to speech