Марғилон шаҳрида “Каннабис” гиёҳвандлик ўсимликларини етиштираётган шахс аниқланди
Марғилон шаҳар. 2023 йилнинг 14 июнь куни шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Косибчилик маҳалла ҳудудида яшовчи Қ.Ю.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 29 туп “Каннабис” гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати