Марғилон шаҳрида “марихуна” гиёҳвандлик моддасини сақлаган шахс қўлга тушди
Марғилон шаҳар. 04 март куни шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, шаҳар марказида жойлашган деҳқон бозори яқинида Т.А.нинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг эгнида бўлган шимининг олд чап чўнтагида 2 дона гугурт қутисида “марихуана” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати