6 Январ 2022 йил 398

Марғилон шаҳрида ёнида “заҳри қотил” сақлаган шахс қўлга тушди

 

Марғилон шаҳри. 2022 йилнинг 03 январь куни шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, шаҳар марказида жойлашган савдо мажмуаси олдида С.К.нинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда, эгнида бўлган шимининг чап чўнтагидаги қора рангли целлофан пакетда “гашиш” ва “марихуана” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech