20 Май 2023 йил
398
Марғилон шаҳрида ёнида гиёҳвандлик моддасини сақлаган шахс аниқланди
Марғилон шаҳар. 2023 йил 11-май куни Фарғона вилояти ИИБ ТҚХ ЖҚБ, Марғилон шаҳар ИИБ ТҚХ ЖҚБ ва ҲПБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-тадбир давомида, Дўстлик маҳалла ҳудудида М.Ю.ни ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда чап қўлида юмалоқ шаклдаги “Гашиш” гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати