Марғилон шаҳрида яшовчи фуқаро хонадони олдида “гашиш” гиёҳдвандлик моддасини пуллаган вақтида қўлга олинди
Марғилон шаҳри. 21 февраль куни Фарғона вилоят ИИБ ЖҚБ, Фарғона вилоят ИИБ АВБСО, ДХХ Марғилон шаҳар бўлими ва Марғилон шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида Бахрин МФЙ ҳудудида яшовчи Б.М 22.000.000 сўм эвазига жами оғирлиги 190 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси сотган вақтида далилий ашё далил билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати