13 Март 2023 йил 343

Марғилон шаҳрида велосипед ўғирлаган шахс қўлга тушди

Марғилон шаҳар. О.А исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 18 январь куни номаълум шахс, Надирмат маҳалла ҳудудида қаровсиз қолдирилган вояга етмаган ўғли О.О.га тегишли нархи 2.000.000 сўмлик велосипедини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Х.Э содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech