7 Март 2023 йил 365

Марғилон шаҳрида велосипедини ўғирлатган шахс ИИБга мурожаат қилди

Марғилон шаҳар.Фуқаро М.С ИИБга мурожаат қилиб, 2023 йилнинг 20 февраль куни номаълум шахс шаҳарда жойлашган супер маркет олдида қаровсиз қолдирган нархи 1.500.000 сўмлик велосипедини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган Ҳ.С содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech