Марғилон шаҳрида велосипед ўғирлаган вояга етмаганлар аниқланди
Марғилон шаҳар.М.О исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг август ойида номаълум шахс Сарбон кўчасида жойлашган спорт зал олдида вояга етмаган ўғли М.Р.нинг қаровсиз қолдирилган нарҳи 2.000.000 сўмлик велосипедини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғлон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни фуқаро вояга етмаган С.О ва Х.М.лар содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати