Марғилон шаҳрида фуқаро уяли телефон аппаратини номаълум шахсга фойдаланишга бериб қайтиб ололмади
Марғилон шаҳри. 02 сентябрь куни фуқаро Қ.А. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг июль ойида номаълум шахс ишончига кириб, нарҳи 2.500.000 сўмлик “Samsung Galaxy A-50” русумли уяли телефон аппарати ва 250.000 сўм пулларини вақтинча фойдаланиб, сўнг қайтариб беришини айтиб олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан уяли телефон аппаратини қўлга киритганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлми томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни И.А. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати