17 Август 2021 йил 359

Марғилон шаҳрида уяли телефон аппаратини алдов йўли билан қўлга киритган шахс жавобгарликка тортилди

Марғилон шаҳри. 12 август куни Х.Х ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг 15 июль куни номаълум шахс Ҳ.Х.нинг ишончига кириб, нарҳи 1.000.00 сўмлик “Red Mi Note 8” русумли уяли телефон аппаратидан вақтинча фойдаланиб, сўнг қайтариб беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан телефон аппаратини қўлга киритганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлмии томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.И содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech