19 Август 2021 йил 364

Марғилон шаҳрида уяли телефон аппаратини алдаб қўлга киритган шахс жавобгарликка тортилди

Марғилон шаҳри. 11 август куни А.И ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг июль ойида номаълум шахс ишончига кириб, вақтинча фойдаланиб сўнг қайтариб бериш шарти билан нархи 1.500.000 сўмлик “РедМи-6” русумли телефон аппаратини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган телефонини бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Б.И содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech