Марғилон шаҳрида трикотаж маҳсулотларни сотиб олиб пулларини бермай алдаган аёл жавобгарликка тортилди
Марғилон шаҳар.2022 йилнинг август ойида О.М исмли аёл О.Г исмли аёлнинг ишончига кириб, ундан жами 64.539.000 сўмлик ҳар-хил турдаги кийим-кечак маҳсулотлари ҳамда идиш товоқ буюмларини олиб, олинган маҳсулотларни пулларини тез кунда беришини айтиб олиб кетиб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритган маҳсулот ва буюмларни бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати